Блогер Шоҳида Саломова туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда

3-саҳифа

image

Шахиня Королева номи билан танилган блогер Шоҳида Саломова туҳмат ва ҳақорат қилишда айбланмоқда. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро А.Г. унга туҳмат қилиб, ҳақорат қилган Шоҳида Саломовага нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мурожаат асосида ўтказилган текширув хулосасига кўра, Шоҳида Саломова томонидан А.Г.га нисбатан айтилган аудиоёзувларда ҳақоратли сўзлар мавжудлиги аниқланган. Унинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 139-моддаси 2-қисми (туҳмат қилиш) ва 140-моддаси 2-қисмида (ҳақорат қилиш) назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. Шу сабабли у гумон қилинувчи сифатида терговга жалб қилинган. 

Жиноят иши доирасида Шоҳида Саломованинг руҳий ҳолатини текшириш мақсадида унга нисбатан суд-психиатрик экспертиза тайинланган. Суд ажримига асосан гумон қилинувчи Шоҳида Саломова тиббий муассасага жойлаштирилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

470

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг