Блогер Дилшод Ўрозбоев “Тоштурма”да сақланяпти – ИИББ

3-саҳифа

image

Аввалроқ “Dili me” тахаллуси билан танилган блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров)га жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳозирда унга нисбатан очилган жиноят иши юзасидан тергов олиб борилмоқда, у ҳибсда сақланмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати ходими Нилуфар Мадиева маълум қилди.

Қайд этилишича, Дилшод Ўрозбоев (Назаров)нинг куёви (синглисининг эри) экани айтилаётган шахс П.А. унинг устидан Яшнобод туман прокуратурасига арз қилган. Туман прокуратураси эса ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатган. Прокуратура эса терговни Ички ишлар бошқармасига ўтказган. 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, блогер ўзининг куёвини калтаклаган. Бунга куёв П.А. блогернинг синглисини ургани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Нилуфар Мадиевага кўра, блогер бир неча бор чақиртирилганига қарамай, Яшнобод тумани Ички ишлар бошқармасига бормаган. Аммо Мадиева унинг қанча муддат ИИБга келмай юргани ҳақидаги маълумотлар тергов сири эканини, бу терговдан сўнг маълум қилинишини айтиб ўтди.

Шунингдек, блогер Дилшод Ўрозбоев (Назаров) ҳозирда “Тоштурма” номи билан танилган 1-сонли Тошкент тергов ҳибсхонасида сақланаётгани, тергов учун Яшнобод тумани ИИБга олиб борилаётгани маълум қилинди. 

QALAMPIR.UZ'га етиб келган маълумотларга кўра, блогер синглисини калтаклангани ҳақида тергов жараёнида ҳеч қандай ахборот бермаган.

Маълумот учун, “Dili me” тахаллуси билан танилган Дилшод Ўрозбоев (Назаров) 1999 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

У Instagramʼда 3,2 миллион обуначига эга. У блогерликдан ташқари актёрлик билан ҳам шуғулланади. Шунингдек, Дилшод ўзининг шахсий ресторан бизнесини ҳам йўлга қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг