Блинкен Россияга қарши ҳужжат стол устида турганини айтди

Олам

image

Украина бўйича қандайдир халқаро трибунал яратиш масаласи стол устида турибди. Бу ҳақда кеча, 5 декабрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “The Wall Street Journal” нашри конференциясида маълум қилди. 

“Бўлаётган воқеалар учун жавобгарлик бўлиши жуда муҳим. Мен олдиндан айтмоқчи эмасман,  лекин маълумот тўпланиши муҳим”, дейди у Украинадаги воқеалар бўйича Россияга нисбатан халқаро трибунал ташкил этишга тўхталиб.  

Ўтган ҳафта Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Украинадаги уруш учун Россиянинг юқори мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш учун "ихтисослаштирилган суд" яратиш ғоясини илгари сурди. Кремль эса таклиф қилинган трибуналлар ҳеч қандай қонунийликка эга бўлмаслигини айтиб чиқди. 

Шунингдек, Украина томони мамлакатда 2014 йил февралидан буён содир бўлган воқеалар бўйича махсус трибунал ташкил этишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг