Блинкен Россия ва Хитой халқаро майдонда АҚШни сиқиб чиқараётганини тан олди

Олам 2684
image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг айтишича,  Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Америка таназзулга юз тутаётганига, ўз мавқеини йўқотаётганига ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, у АҚШни давлатлар ичида етакчиликни йўқотмаслик учун яхшироқ ҳаракат қилишга чақирган. Бу ҳақда Блинкен бугун, 10 август куни Мэриленд университетида айтиб ўтди.

Давлат котибининг айтишича, Россия ва Хитой расмийлари Қўшма Штатларининг “очиқ ва шахсий таназзули” ҳақида кўп гапиришади. Бу икки давлат "дунёнинг авторитар кўриниши"ни Американинг "демократик" ёндашувидан устунлигига ишонишади.

“Биз уларга қарши етарлича кучимиз борлигини бирма-бир эслатиб қўя оламиз”, дейди Блинкен Мериленд университетидаги ўз нутқида.

Шу билан давлат котиби Россия ва Хитойга АҚШ нинг “кучли мамлакат” эканини эслатиб қўйди.

Шунингдек, Давлат котиби Россия ва Хитой АҚШни жаҳон майдонидан аста -секин сиқиб чиқараётганини ҳам тан олди. Бунинг исботи сифатида, АҚШнинг  мамлакат инфратузилмаси сифати бўйича 13-ўринга пастлаганини, шунингдек, давлатнинг ялпи маҳсулотга мутаносиб ҳолатда инновацияларга сармоя киритиш бўйича тўққизинчи ўринга тушиб кетгани келтирилган.

Хабарда келтирилишича, Блинкен АҚШнинг глобал етакчилигини сақлаб қолиш учун давлатни “ички янгиланиш”га сармоя киритишга чақирган.

Дурдона Пирназарова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3
t
×