Блинкен кутилмаганда Киевга борди: Кун тартибида ҳарбий ёрдам масаласи

Олам

image

Бугун, 8 сентябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эълон қилинмаган ташриф билан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш масаласида Киевга борди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” хабар берди.

Унга кўра, Блинкен Украина ва қўшни давлатларга ҳарбий ёрдам учун 2,7 миллиард долларга яқин маблағ ажратиш масаласини муҳокама қилмоқчи.

“Бу Россия махсус операцияси бошланганидан бери АҚШ давлат котибининг Украина пойтахтига иккинчи ташрифидир”, деб ёзади агентлик.

“Associated Press” агентлигининг қайд этишича, Блинкен Украинага АҚШнинг қўллаб-қувватлаётганини намойиш этиш учун келган.

Эслатиб ўтамиз, 7 сентябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден Украинага 675 миллион долларга баҳоланган янги ёрдам траншини тасдиқлаганди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг