Блинкен Кулеба билан қарши ҳужум масаласини муҳокама қилди

Олам

image

Бугун, 24 июнь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан Россиядаги вазият ва Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужумини муҳокама қилди. Бу ҳақда Дмитрий Кулебанинг Twitter'даги саҳифасида маълум қилинди.

“Энтони Блинкен билан бугунги телефон суҳбатида биз Россияда содир бўлаётган воқеалар юзасидан фикр алмашдик. Биз уларни диққат билан кузатиб боряпмиз. Украина америкалик ҳамкорларининг сўзсиз қўллаб-қувватлаши билан ўз ҳудудида қарши ҳужум мақсадларига эришишга эътибор қаратмоқда”, деб ёзган Кулеба.

АҚШ Давлат котиби Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган. Бу суҳбатнинг ҳам асосий мавзуси Россиядаги воқеалар бўлган. 

АҚШ Президенти Жо Байден эса Британия, Германия ва Франция етакчилари Риши Сунак, Олаф Шольц ва Эммануэль Макрон билан Россиядаги вазиятни муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Блинкен G7 Ташқи ишлар вазирлари ва Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати раҳбари Жозеп Боррель билан телефон орқали мулоқотда Россиядаги вазиятни муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг