Бланшетдан тортиб Сиддиқагача. Йил аёллари рейтинги тузилди
Бу қизиқ
−
04 Март 2023
6248Американинг “Time” журнали анъаналарга содиқ қолган ҳолда 2023 йилнинг 12 нафар аёли рейтингини эълон қилди. Рейтингда номи келтирилган аёллар бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларидан тортиб санъат ва спортга оид лойиҳалари орқали жамоатчиликка сезиларли таъсир кўрсатган. Ушбу рейтинг жорий йилнинг 2 март куни нашр сайтида эълон қилинди.
Йил аёллари сифатида танланган рўйхатда сомалилик боксчи ва қочоқлар ҳуқуқлари фаоли Рамла Али, америкалик актриса ва “Оскар” мукофоти совриндори Анжела Бассетт, “Insight” аёлларни қўллаб-қувватлаш ташкилоти асосчиси Олена Шевченко, ҳинд қўшиқчиси Фиб Бриджерс, покистонлик эко-фаол Ойша Сиддиқа киритилган.
2023 йил аёллари:
Кейт Бланшетт – актриса;
Ойша Сиддиқа – покистонлик экофаол;
Масиҳ Алинажот – эронлик журналист;
Фиби Брижерс – қўшиқчи;
Вероника Круз Санчес – мексикалик жамоатчилик фаоли;
Аниэл Франку – Бразилия ирқий тенглик вазири;
Меган Рапино – америкалик футболчи;
Рамла Али – келиб чиқиши сомалилик, АҚШда яшовчи боксчи;
Анжела Бассет – актриса
Макико Оно – тадбиркор аёл;
Олена Шевченко – украиналик экофаол ва ҳуқуқ ҳимоячиси.
LiveБарчаси