“Бизнинг сиёсий таъсиримиз – нефть”. Совет Иттифоқи нима учун қулади?
Таҳлил
−
21 Февраль 2021
212671991 йил февраль ойида нефть нархи кескин тушиб кетди. Совет раҳбарлари ҳайратда қолди: Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар яхшиланди, Совуқ уруш тарихга айланмоқда. Товар бозорларини манипуляция қилиш ва бир-бирининг иқтисодиётига путур етказиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Аммо, айнан мана шу омил “ўлим”га олиб келди. Режалаштирилган иқтисодиёт бузилиб, Совет Иттифоқи қулади.
“Нефть нархи Худодан”
“Нефть нархи Худодан”, деб ҳазил қиларди Совет амалдорлари. Бу ҳақда СССР тадқиқотчиси Стивен Коткин “Предотвращенный Армагеддон” китобида ёзади. Дарҳақиқат, иқтисодчилар қандай башорат қилишларидан қатъи назар, “қора олтин” нархи кўпинча олдиндан айтиб бўлмайдиган воқеаларга боғлиқ эди.
Масалан, саксонинчи ва тўқсонинчи йилларнинг бошларида Brent маркали нефтнинг бир баррели 18 долларга тенг эди. Режалаштирилган иқтисодиёт зўрға ушлаб турилди, иттифоқ республикалари эса умумий дефицитдан шикоят қилди.
1985 йилда Михаил Горбачёв томонидан бошланган ислоҳотлар цикли – қайта қуриш арафасида нефть нархи 32 доллардан 10 долларга тушди. Валюта дефицити шароитида мамлакатни янгилаш қийин бўлиб қолдИ. Польша ва Болтиқбўйи давлатларига энергия манбалари экспортини камайтириш керак эди.
“Биз аввало ўз халқимизга ғамхўрлик қилишимиз керак. Иттифоқчиларга нефтни жаҳон нархларидан беш-олти баравар арзонроқ нархларда етказиб бериш хаёлимизга ҳам келмасин”, деганди Горбачёв ғазабланиб.
Шунингдек, собиқ Президентдан қуйидагича иқтибослар ҳам мавжуд:
“Бизнинг Польша, Латвия, Литва ва Эстониядаги таъсиримиз 90 фоиз нефтга асосланган. Мафкура ва совет қўшинлари бу мамлакатларга деярли таъсир қилмайди”.
Экспорт тикланди, аммо бу ёрдам бермади. 90-йилларнинг бошларида Болтиқбўйи давлатлари Иттифоқдан чиқишини эълон қилди. Кавказда ҳам суверенитет ҳақида ўйлашни бошлади.
“Қора олтин”га интилиш
Нефть бозоридаги беқарорликни кўпинча Саудия Арабистони қўзғатган. Дастлаб 1985 йилда, кейин 1991 йилда Ар-Риёд ишлаб чиқаришни кескин оширди, бу эса энергия манбаларининг нархларини пасайишига олиб келди. Саудияликлар ўз ҳаракатларини ОПEК давлатлари томонидан имзоланган шартномаларга риоя қилмаслик билан изоҳлади: улар гўёки насосларни кўпайтирган ва араблар кам даромад олаётган эди.
Экспортчилар ўртасидаги зиддиятлар фақат сиёсат билан чегараланмаган, аммо сиёсат доимо орага аралашган. Совуқ уруш биринчи навбатда нефть бозоридаги вазиятни белгиловчи барометр вазифасини бажарган.
Масалан, 1979 йилда Совет Иттифоқининг Афғонистонга бостириб кириши Форс кўрфази монархияларида шов-шувга сабаб бўлди. Саудия Арабистони очиқ мужоҳидлар томонига ўтди, уларни қурол ва пул билан таъминлади. Аммо Москвада қасос олишидан қўрқиш пайдо бўлди. Саудияликлар ядровий қудратли давлатга қарши якка тура олмади, шунинг учун улар АҚШга мурожаат қилди.
“Америкаликларнинг Яқин Шарққа бўлган қизиқиши доимо “қора олтин”га қаратилган эди. Оқ уй ҳанузгача энергия ташиш йўлларининг узилишини хавфсизликка таҳдид деб билади. Ар-Риёд ёрдам сўраган заҳоти Вашингтон бунга жавоб берди. Арабларнинг қўллаб-қувватлаши нефтнинг арзон нархларини ваъда қилди, Бу айниқса, Қўшма Штатларни ўзига тортди”, дейди Яқин Шарқ бўйича мутахассис Руслан Мамедов.
Вашингтон туширилган нархлар Совет иқтисодиётида муаммоларга олиб келишини тушунган. Аммо зарарнинг кўлами маълум эмас эди. 1991 йилгача Ғарб разведка хизматлари ҳисоботларда “Совет Иттифоқида иқтисодий инқирозга оид аломатлар йўқ” дея таъкидлаб келди.
Саҳна ортидаги Америка
Махфий хизмат бўйича маслаҳатчи Ричард Пипес социализмни нефть бозорларининг қулаши ҳисобига силкитишни таклиф қилди.
“Совет иқтисодиётининг нефть нархлари конъюнктурасига боғлиқлиги аниқ. Энергия бозоридаги беқарорлик социалистик мамлакатлар ҳаётини жиддий равишда мураккаблаштиради”, деб ёзади у ўзининг ”Коммунизм” китобидаги эслатмаларида.
Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Кейси, рақибларнинг иқтисодий қудратига путур етказишга масъул бўлган. У Пипеснинг ғояларига шубҳа билан қараган, аммо бу таклиф барибир Президент эътиборига ҳавола этилган. Бу ҳақда АҚШнинг қирқинчи Президенти Роналд Рейганнинг кундалиги ва Оқ Уйнинг 1981 йил 26 мартдаги брифингида қайд этилган.
“Етмишинчи йиллардан бошлаб Советлар халқаро савдога тобора қарам бўлиб қолди. Дунё бозорига дон ва нефть экспорти социалистик бюджетни тўлдиришнинг асосий манбалари ҳисобланади”, деб ёзади Рейган.
Президент бундай баҳслардан ҳайратда қолди. Унга режали иқтисодиёт ёпиқ, жаҳон савдосидан мустақил бўлиб туюлди. Москванинг қуролланиш учун сарфлаган маблағларини ҳисобга олган ҳолда, Рейган Советларга ҳеч қандай хавф туғдирилмаслигига шубҳа қилмади.
1982 йил ноябрда Америка раҳбари Миллий хавфсизлик бўйича директивани имзолади. Махсус хизматларга Совет иқтисодиётини заифлаштириш бўйича кўрсатма берилди. Аммо Иттифоқнинг қулаши ҳақида гап йўқ эди. Вашингтонда ҳеч ким бунинг иложи борлигига ишонмаган.
Яқин Шарқдаги штормлар
Нефть нархига таъсир қилувчи учинчи омил ҳам мавжуд эди. 1991 йилда Саддам Хусейн Қувайтга бостириб кирди ва “қора олтин” нархи кўтарилди. Форс кўрфазидаги можаро энергия бозорида беқарорликни келтириб чиқарди.
1980 йилларда дунёдаги энг йирик энергия таъминотчилари – Ироқ ва Эрон ўзаро кураш олиб борди. Америкаликлар Теҳроннинг таъсирига путур етказиш умидида Хусейнга ёрдам берди. Можаро иккала мамлакат иқтисодиётини ёмонлаштирди ва Бағдод ташқи шериклар билан ҳисоб-китобларини тўлашига тўғри келди.
Ироқ раҳбари қарзларни тўлашни талаб қилди. Эрон билан уруш деярли ўн йил давом этди. Ҳусейн бу Оятуллоҳ режимини арабларга ва америкаликларнинг минтақадаги асосий иттифоқчиси Исроилга ҳужум қилишдан қайтаришини таъкидлади. Аммо унинг далиллари рад этилди. Кейинчалик у бюджет даромадларини ошириш ва нархларнинг кўтарилиши сабабли кредитларни тўлаш учун ишлаб чиқариш квотасини пасайтиришни сўради. Ва яна рад этилди.
Хусейн қўшни Кувайтни нефть ўғирлашда айблади ва у билан урушга киришди. АҚШ Ироққа қарши чиқди. Араб монархиялари ва Ғарб иттифоқчиларининг кўмаги билан Форс кўрфазида “Чўл бўрони” операцияси бошланди.
“Нефть нархи тушиб кетди ва Совет Иттифоқи бундан азият чекди. Аммо тўқсонинчи йилларда Совуқ уруш тугади. Москва Вашингтон билан алоқаларни ўрнатди ва “Чўл бўрони” операциясига қарши чиқмади. Америкаликлар учун ҳозирда Яқин Шарқда кимнинг хўжайин эканлигини кўрсатиш муҳим эди. Натижада, нефть нархининг пасайиши уларнинг қўлида ўйнади, аммо Иттифоқнинг позицияси ёмонлашди” дейди Мамедов.
“Чўл бўрони” операцияси ўртасида Евгений Примаков Яқин Шарқ мамлакатлари раҳбарлари билан учрашди. Кувайт амири унга Хуссейннинг Эрон-Ироқ уруши пайтида ёрдами учун “миннатдор эмаслиги” ҳақида шикоят қилди.
Ироқ раҳбари Кувайтнинг босиб олинишини Примаковга “Ғарбнинг фитнаси”, дея тушунтирди.
“Қувайт Саудия Арабистони билан келишувга биноан АҚШ босими остида нефть нархини кескин пасайтиришга қарор қилганида, мен жим туролмадим”, дея тушунтирган Хусейн.
Йиғилиб қолган муаммолар
Бироқ, Ғарб СССРнинг қулаши учун котировкаларни туширди, деб аниқ айтмаслик керак. Аксарият тарихчи ва иқтисодчилар бир неча ўн йиллар давомида Совет иқтисодиётида муаммолар тўпланиб келган деган фикрга қўшилади. Ёқилғи бозорининг қулаши фақатгина Иттифоқ қулашига туртки бўлган, холос.
“Иттифоқнинг дунё миқёсидаги нисбий фаровонлиги ва эксклюзив таъсири петродоллар учун сотиб олинди. Совет Иттифоқи ўсиб бораётган шаҳарларни озиқ-овқат билан таъминлай олмагани сабабли улар озиқ-овқат олиб кирди. Катта маблағ танклар ва ракеталарни сотиб олишга сарфланди”, дейди энергетика хавфсизлиги бўйича мутахассис Михаил Оверченко.
Россиялик иқтисодчи, тўқсонинчи йилларнинг бошларида Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Егор Гайдар нутқлари ва китобларида “Совет тизимининг кутилмаган қулаши самарасиз сиёсий ва иқтисодий тузилиш натижасидир”, дея бир неча бор таъкидлаган. У тез-тез СССРнинг қулаши халқаро ҳийла-найрангларнинг натижаси деб ҳисоблаганларни танқид қилган.
“Агар биз ушбу позицияни эгалласак, 1980 йилларнинг охири ва 1990 йилларнинг бошларида мамлакатимизда содир бўлган воқеани изоҳлаш қийин эмас. Биз Россияда ўз муаммоларини чет эл фитналари билан боғлашнинг узоқ анъана борлигини ҳам ҳисобга олишимиз керак”, дейди Гайдар.
Ғарб раҳбарлари ва иқтисодчилар Совет иқтисодиётининг қудратига ишонгани учун танқид қилинган. Уни қутқариш учун Горбачёв Европа ва Қўшма Штатларга кредит олиш учун мурожаат қилди, аммо улар унинг илтимосларини жиддий қабул қилмади. Ажратилган маблағ етарли эмас эди. 1991 йилнинг декабрида СССР қулади.
Нефть нархининг қулаши 1990 йиллардан бошлаб содир бўлган. Бунинг оқибатлари куч-қудрати энергия таъминотига боғлиқ бўлган давлатларнинг сиёсати ва иқтисодиётига оғриқли таъсир кўрсатди.
LiveБарчаси