Бизда ҳозир адолатсиз тизим, у қонунга тўғри келмайди – Президент
Жамият
−
20 Январь 2020
7975Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг биринчи ялпи мажлисидаги нутқида маҳаллий кенгашлар фаолиятини кучайтириш, ижро органи аралашувига чек қўйиш масаласига алоҳида тўхталди. Давлат раҳбари бу ҳақда гапираркан, ўзи ҳоким бўлган даврларни ёдга олди.
“Самарқанд вилояти ҳокими бўлиб, вилояти апаратига бўлим бошлиғини қўёлмасдим, бюджетдан бир сўм пул олиш уёқда турсин. Вилоят ҳокимининг кучи, таъсири, қонуний ҳеч қандай иложиси йўқ эди.
Вилоят ҳокимлигини “ремонт” қилишга, район ҳокимлигининг залини “ремонт” қилиб беришга бир сўми йўқ эди. Мана, ҳозир боринглар кўп районлар Тошкентдан яхши. Битта нарсани қилдик. Қонун – устувор, жазо – муқаррар. Бюджет ўзларида қолди”, дейди давлат раҳбари.
Президент сўзида давом этаркан, 30 йил давомида қарсак чалишни чиройли ўрганилганини урғулади. У маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини ошириш, ижро ҳокимиятининг аралашувига чек қўйишни таъкидлади.
“Биз тақдиримизга енгил-елпи қарадик. Бугун шошмай муҳокама қиламиз. Шошилиб бўлдик. Шунча хато қилдик. Кенгаш назорати бўлган жойда иқтисодиётда, ободонлаштиришда, одамларнинг кайфиятида ўзгариш бўлганини ишонтириш керак. Агар шу тизимни қилиб, секин-секин ўз ваколатиларни кенгашларга бериб, (ҳокимларга юкланиб) сизлар ҳам кенгашга бўйсуниш тизимига ўтсак адолатли бўлади. Бизда ҳозир адолатсиз тизим. У қонунга тўғри келмайди. Кенгаш раиси ижро органи раҳбари. Биз буни жуда катта меҳнат билан амалга оширишимиз керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси