Биз жавобни ўйлаб қўйганмиз – Байден КХДРнинг эҳтимолий ядровий синови ҳақида

Олам 10002
image

АҚШ Президенти Жо Байден ўзининг Осиёга сафари чоғида КХДР амалга ошириши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан, жумладан, ядро синови ўтказилишидан хавотирда эмаслигини айтди, чунки Америка томони Пхеньян қўйган ҳар қандай қадамга жавоб бериш ҳақида ўйлаган. Байденнинг Оқ уй сайтида трансляция қилинган нутқи шундай дейилади.

“Шимолий Корея нима қилса ҳам, биз тайёрмиз. Биз улар нима қилган тақдирда ҳам, ҳаракатларига жавобни ўйлаб кўйганмиз. Шунинг учун ҳеч нарсадан хавотирда эмасман”, деган АҚШ етакчиси журналистларнинг КХДР томонидан эҳтимолий ядровий синовидан хавотири ҳақидаги саволга.

Аввалроқ АҚШ Президентининг Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Қўшма Штатлар Байденнинг Осиёга сафари чоғида КХДР томонидан провокация, ядро ёки ракета синовлари ўтказилишини истисно қилмаслигини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май куни АҚШ Президенти Жанубий Кореяга уч кунлик ташриф билан борди. Кеча, 21 май куни Жанубий Корея етакчиси Юн Сок Ёл билан учрашув бўлиб ўтди. Кейинчалик Байден Японияга боради.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 431
Рейтинг: 2.9
t
×