Биз турклар билан душманмиз – Пашинян

Олам

image

Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян мамлакатнинг “турклар билан адоват" сиёсати бўйича позициясини маълум қилди. Бу ҳақда Пашинян Гегаркуник вилоятининг Мартуни шаҳрида маҳаллий аҳоли билан учрашув вақтида айтиб ўтди.

“Мен яна душманлик тўғрисида гапирмоқчиман. Бу мавзуни ким қасддан кун тартибига чиқарди билмайман. “Биз турклар билан душманмизми?”, деган савол ўйлаб топишди. Албатта, биз турклар билан душманмиз, аммо бу кимдир айтаётгани учун эмас. Аммо бу душманлик бошқарилувчи бўлиши керак”, деган Пашинян.

Бош вазир минтақавий рақобатчилик бошқариб бўлмас аҳволга келишига йўл қўймаслигини, келажак авлодга тинч ва барқарор минтақани қолдириш ниятида эканини қўшимча қилди.

Ҳозирда Туркия ва Арманистон ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд эмас. Икки давлат ўртасидаги чегара 1993 йилдан буён ёпиқ.

Давлатлар ўртасидаги келишмовчиликларга Анқара Озарбайжоннинг Қорабоғ муаммосидаги позициясини қўллаб қувватлаши ва Арманистоннинг 1915 йилда Усмонли империясида юз берган этник можарога геноцид тусини беришга уриниши сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 апрель куни АҚШ Президенти Жо Байден 1915 йилдаги этник можароларни “геноцид” деб тан олди. Туркия АҚШнинг бу баёнотини тан олмади.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

461

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг