Биз Россия билан зиддият қидирмаяпмиз – Стармер 

Олам

image

Буюк Британия Россия билан можаро қидирмаяпти. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Кир Стармер маълум қилди.

У Россия Президенти Владимир Путиннинг Украинанинг Ғарбнинг узоқ масофали ракеталарини Россия ҳудудидаги чуқур нишонларга зарба бериш учун қўллаши НАТО давлатларининг урушида “тўғридан-тўғри иштирок этишини” англатиши ҳақидаги баёнотини рад этди.

"Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга ва Буюк Британия бу ҳуқуқни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва бу контекстда имкониятларни тақдим этади. Аммо биз Россия билан зиддиятга интилмаяпмиз – бу бизнинг мақсадимиз эмас", дейди Стармер.

Кир Стармернинг бу сўзлари унинг Қўшма Штатларга ташрифидан олдин айтилган. Бугун, 13 сентябрь куни у Вашингтонда Президент Жо Байден билан учрашади. Уларнинг музокаралари мавзуларидан бири Украинанинг Россия Федерациясига чуқур зарба бериш учун Ғарб ракеталаридан фойдаланиш имконияти бўлиши кутилмоқда.

Бир кун аввал Буюк Британия Украинага Россия ҳудудига ҳужумлар учун етказиб берган Storm Shadow қанотли ракеталаридан фойдаланишга рухсат берган эди. Бу ҳақда “Guardian” газетаси қироллик ҳукуматидаги манбаларга таяниб, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэммининг 11 сентябрь куни Киевга қўшма ташрифига бағишланган мақоласида ёзди. Нашрнинг қўшимча қилишича, Украинанинг ракеталардан фойдаланиши “ўйламасдан ёки кераксиз ҳужумларнинг олдини олиш учун” чекловларга дучор бўлиши мумкин.

“Guardian” манбаларининг таъкидлашича, Блинкен ва Лэмми Украина пойтахтига фақат Storm Shadow бўйича ижобий қарор қабул қилингани учун бирга келган. Шу билан бирга, Британия газетасининг қайд этишича, агар британиялик вазир қарорни Киевда очиқ эълон қилганида эди, унинг сўзлари “кераксиз провокацион” сифатида қабул қилиниши мумкин эди. Қўшма Штатлар Украинага етказиб берган ракеталарга нисбатан худди шундай қарор қабул қилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Август ойи охирида Пентагон вакили Вашингтон ҳалигача Киевга Америка ракеталарини Россия ҳудудига чуқур отишига рухсат бермаяпти, деб айтди. Кеча, 12 сентябрь куни Польша Қўшма Штатларни бу борадаги позициясини ўзгартиришга чақирди.

Россия Президенти Владимир Путин шу куни Украинанинг Россия ҳудудига зарбалари учун Ғарбнинг узоқ масофали аниқликдаги қуролларидан фойдаланиш НАТО давлатларининг урушда бевосита иштирок этишини англатишини айтди.

“Бундай ҳолда, Украинадаги можаронинг моҳияти ўзгаради ва Россия яратиладиган таҳдидлардан келиб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилади", деб таҳдид қилди Путин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия Украина Storm Shadow Кир Стармер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made