Биз ирқчи оила эмасмиз – шаҳзода Уильям укаси ва келинига жавоб қайтарди

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Буюк Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл машҳур америкалик телебошловчи Опра Уинфри билан суҳбатлашгани ҳақида хабар бергандик.

Суҳбатда жуфтлик қироллик оиласини ирқчиликда айблаганди.

Гаррининг акаси шаҳзода Уильям ушбу жанжалли интервьюга жавобан қироллик оиласи ирқчи эмаслигини айтди.

"Биз умуман ирқчи оила эмасмиз", деган у ва бу борада ҳали укаси билан гаплашмаганини айтган.

Букингем саройи ҳам интервьюда кўтарилган ирқий масала қироллик оиласини ташвишга солаётганини айтган.

"Бутун оила Гарри ва Меганга сўнгги бир неча йил ичида қанчалик қийин бўлганини билиб хафа бўлди. Кўтарилган муаммолар, хусусан, ирқий масала ташвиш уйғотмоқда", дейилган сарой баёнотида.

Маълумот ўрнида, Уэльс шаҳзодаси Чарлзнинг кенжа ўғли Гарри 2017 йил ноябрь ойида америкалик ажрашган актриса Меган Маркл билан унаштирилган. Уларнинг тўйи 2018 йил 19 май куни Виндзорда бўлиб ўтди. Бир йил ўтгач, улар Арчи исмли ўғил кўрди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гарри ва унинг рафиқаси қироллик оиласи билан келишган ҳолда “Зоти олийлари” унвонига ва SussexRoyal брендига бўлган ҳуқуқларидан маҳрум бўлиб, расмий қироллик вазифаларидан воз кечганликларини эълон қилди.

Маълум бўлишича, улар буни молиявий мустақилликка эришиш учун қилган. Ушбу қарор 2020 йил март ойида кучга кирди. Шаҳзода бир йил ичида фикрини ўзгартиришга ҳақли эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг