Биз биринчи бўлимда футбол ўйнамадик – Клопп

Спорт 2093
image

“Вильярреал”нинг Европа Чемпионлар лигасида амалга оширган ишлари ақл бовар қилмайдиган даражада ҳайратланарли. Бу ҳақда “Ливерпуль” устози Юрген Клопп ярим финал ўйинидан кейин берган интервьюсида айтиб ўтган.

Шунингдек, германиялик мураббий жамоаси биринчи бўлимда футбол ўйнамагани ҳам таъкидлаган.

"Иккинчи бўлимда ўйиннинг боришини ўзгартиришимиз керак эди. Биз ўзгаришлар қилишимиз мумкинлигини билардим. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз ажойиб бўлди. Йигитлар ҳақиқатан ҳам ўзига хос ишни амалга оширишди. Ҳаётдаги энг муҳим нарса: ҳамма ишлар сиз хоҳлаганингиздек кетмаса, ушбу вазиятдан қандай қилиб чиқиб кетишингиздир. Биз биринчи бўлимда вазиятга етарлича мослаша олмадик. 

“Вильярреал”га раҳмат. Стадион, жамоа, мураббий буларнинг барчаси ажойиб. Улар амалга оширган ишлар ақл бовар қилмайдиган даражада ҳайратланарли. Бизга босим ўтказишди. Натижада биз биринчи бўлимда умуман футбол ўйнамадик. Биз футбол ўйнашни бошлашимиз керак эди. Шунинг учун иккинчи бўлимда яхши ўйнадик ва голлар урдик”, деган Клопп. 

Эсалтиб ўтамиз, кеча 3 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувлари доирасида, “Ливерпуль” “Вильярреал” майдонига сафар қилиб, 3:2 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун, 4 апрель куни ярим финалнинг иккичи жуфтлиги “Реал Мадрид” ва “Манчестер Сити” ўзаро баҳсда иккинчи финалчи номини аниқлаб беради. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.9
t
×