“Биз ҳаммасига тайёр туришимиз керак”. Собиқ боксчи Кличко Россия-Украина уруши ҳақида
Олам
−
14 Январь 2022
10785Украиналик бокс бўйича собиқ оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони, ҳозирда Киев мэри сифатида фаолият юритаётган Виталий Кличко Россиянинг Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги хабарларга нисбатан ўз фикрини билдирди.
“Биз ҳар қадай вазиятга тайёр бўлишимиз керак. Агар зиддият кучайиб кетадиган бўлса... Биз мустақиллигимиз ва мамлакатимиз яхлитлигини ҳимоя қилишга тайёр бўлишимиз керак ва фуқаролик мудофааси ҳам юқори даражада бўлиши лозим”, дея билдирган собиқ боксчи Кличко “CNN” телеканалига берган интервьюсида.
Бир неча ойлардан бери давом этаётган Россия ва Украина чегарасидаги таранглик фонида Москва 100 минглаб қўшинларини чегара яқинига тўплаган.
Кличкога кўра, Россиянинг эҳтимолий ҳужуми хавотирли, албатта, аммо русларнинг чегара бўйлаб олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари шунчаки чалғитувчи ҳаракатлар бўлиши мумкин. Унинг қўшимча қилишича, буни оддийгина “мушакларни чиниқтириш ўйини” дея аташ ҳам мумкин.
Сўнгги кунларда АҚШ, Россия ва НАТО давлатлари ўртасида бўлиб ўтган тинчлик музокаралари фонида Расмий Москванинг ўз хавфсизлиги масаласида хавотирга тушиб қолганини кўриш мумкин.
Куни кеча Венада НАТО билан ўтказилган музокараларда Россия Украинанинг альянсга аъзо бўлишига тиш-тирноғи билан қарши чиқаётгани ва НАТОни Шарққа томон силжишдан тўхтатишга уринаётгани, сиёсий экспертлар фикрича, шубҳали кўринмоқда.
Бу билан Москва ўзининг хавфсизлиги учун Ғарбдан кафолат талаб қилаётгани аён бўлмоқда.
АҚШ Давлат котибининг биринчи ўринбосари Венди Шерманнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчиси бўлган НАТО давлатлари Кремльнинг Украинани НАТОга қиришига йўл қўймаслик ҳақидаги талабини қатъиян рад этган.
Собиқ спортчи Кличко “Украинага тааллуқли масалалар Украинанинг иштирокисиз ҳал қилинаётгани”дан шикоят қилган.
Эслатиб ўтамиз, 13 январь куни Венада бўлиб ўтган ЕХҲТ доирасидаги музокаралар хавфсизлик бўйича Москва томонидан илгари сурилган Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги Россия-НАТО Кенгашининг сўнгги, учинчи босқичи эди. Бундан олдин, 12 январь куни Брюсселда ўтказилган учрашув музокараларнинг иккинчи босқичи бўлган.
Музокараларнинг биринчи босқичи эса 10 январь куни Женевада Россия-АҚШ ўртасида бўлиб ўтган.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь