Биткоин нархи ўсишдан тўхтамаяпти. Рекорд яна янгиланди 

Технология 5107
image

Биткоин криптовалютаси нархи яна бир бор ўзининг тарихий рекордини янгилаб, 56 минг доллардан ошди. Бу ҳақда "Binance" биржаси маълумотлари дарак бермоқда. 

Тошкент вақти билан бугун, 20 февраль 02:25 ҳолатига кўра, криптовалюта нархи 7,8 фоизга ўсиб, 56 минг долларни ташкил қилган. 

Энг юқори нуқтада биткоин нархи 56 минг 368 долларга етган. 

Маълумот ўрнида, 2020 йил декабрь ойининг иккинчи ярмидан биткоин нархи кескин кўтарила бошлади. 16 декабрь куни криптовалюта 2017 йилдан бери энг юқори даража бўлиб сақланиб келинаётган 20 минг долларлик нархини янгилади. Ўшандан бери унинг нархи фаол равишда ўсиб бормоқда. 

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади. 

Тизимнинг концепцияси 2008 йил ноябрь ойида ўзини Сатоши Накамото деб таништирган муаллиф (балки, муаллифлар жамоаси) томонидан чоп этилган. Лекин биткоин машҳурлигининг энг юқори даражаси сўнгги йилларда қайд этилган. Ҳозирги пайтга келиб кўпгина биткоинлар аллақачон “қазиб олинган” ҳисобланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3
Теглар
t
×