Биткоин нархи психологик нуқтадан ўтди

Технология 4781
image

Биткоин криптовалютасининг нархи 50 минг доллардан ошиб, тарихий рекордини янгилади. Бу ҳақда "Binance" биржасидаги савдо маълумотлари дарак бермоқда.

Рақамли валютанинг нархи 50 минг 689 долларгача кўтарилган.

Қайд этиш керакки, Американинг Tesla Inc. компанияси биткоинларга 1,5 миллиард доллар сармоя киритиши ортидан криптовалютанинг нархи кўтарилиши тезлашди.

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади. 

Тизимнинг концепцияси 2008 йил ноябрь ойида ўзини Сатоши Накамото деб таништирган муаллиф (балки, муаллифлар жамоаси) томонидан чоп этилган. Лекин биткоин машҳурлигининг энг юқори даражаси сўнгги йилларда қайд этилган. Ҳозирги пайтга келиб кўпгина биткоинлар аллақачон “қазиб олинган” ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 141
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×