Биткоин нархи бўйича тарихий рекордини қайта янгилади

Олам 2862
image

Машҳур криптовалюта – биткоин нархи биринчи марта 37 минг доллардан ошиб, ўзининг тарихий максимумини янгилади. Бу ҳақда "CoinDesk" портали маълумотларига асосланиб хабар берилган. 

Сўнгги кунларда ушбу рақамли валюта бир неча бор янги нарх рекордларини ўрнатмоқда. 

Қайд этилишича, биткоин бутун дунё криптовалюта бозорининг тахминан 68,5 фоизини ташкил қилади.

Биткоин 2020 йил декабрь ойининг иккинчи ярмидан қимматлашни бошлади. 16 декабрда биткоин 20 минг долларлик кўрсаткичдан ўтиб, рекорд қайд этганди. Шундан бери у ўсишда давом этяпти

Биткоин – бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан “қазиб олиниши” (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади. 

Тизимнинг концепцияси 2008 йил ноябрь ойида ўзини Сатоши Накамото деб таништирган муаллиф (балки, муаллифлар жамоаси) томонидан чоп этилган. Лекин биткоин машҳурлигининг энг юқори даражаси сўнгги йилларда қайд этилган. Ҳозирги пайтга келиб кўпгина биткоинлар аллақачон “қазиб олинган” ҳисобланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3.1
t
×