Bitcoin нархи максимум даражага етди

Бу қизиқ 5094
image

Бугун, Тошкент вақти билан соат 16:10 да Bitcoin савдо сессияси давомида 1,02 фоизга ўсди ва 19,915 долларни ташкил этди.

Манбага кўра, криптовалюта ўзининг энг юқори бўлган нархини янгилаган, яъни, 2017 йилнинг декабрида Bitcoin 19 891,99 долларга тенг бўлган. 

Тошкент вақти билан соат 16:28 да Bitcoin курси 19 405,7 долларни ташкил этган (-1,56 фоиз). 

Bitcoin - бу блокчейн технологиясига асосланган, шу тизимда иштирок этувчи ҳар қандай фойдаланувчи томонидан "қазиб олиниши" (чиқарилиши) мумкин бўлган криптовалюта. Бунинг учун тизимнинг янги блокларини яратиш керак бўлади. 

Тизимнинг концепцияси 2008 йил ноябрь ойида ўзини Сатоши Накамото деб таништирган муаллиф (балки муаллифлар жамоаси) томонидан чоп этилган. Лекин Bitcoin машҳурлигининг энг юқори даражаси сўнгги йилларда қайд этилган.Ҳозирги пайтга келиб кўпгина Bitcoin'лар "қазиб олинган".

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 3.1
t
×