Бишимбаев иши: Қозоғистонда феминистларнинг норозилик намойиши бошланди (видео)
Олам
−
13 Май
11380Аввалроқ, Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев рафиқаси Салтанат Нукенованинг ваҳшийларча ўлдирилишида айбдор деб топилиб, 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар бергандик.
Шундан сўнг, Олмаотада "Феминита" ҳаракати аъзолари ушбу суд ҳукмига нисбатан ўз норозилигини билдириб, намойиш бошлади. Бу ҳақда "Orda" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, фаоллар собиқ амалдорга умрбод қамоқ жазоси берилишини талаб қилмоқда.
Улар қўлларига “Бишимбаевга умрбод қамоқ”, "Сукут бизни қутқармайди" сингари ёзувлар туширилган плакатларни кўтариб олишган.
“Нега қотилга умрбод қамоқ жазоси берилмади? Бу жуда юмшоқ жумла. Буни ҳис қилинг – аёл саккиз соат азоб чеккан. Биз адолат талаб қиламиз!" деган ташкилот асосчиларидан бири Жанар Секербоева.
Маълумот учун, Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаев қийноқ, шафқатсиз қотиллик ва жиноятни яшириш моддалари бўйича судланган. Унинг амакиваччаси Бахитжан Байжанов ҳам қотилликни яширганликда айбланиб, 4 йилга озодликдан маҳрум этилган.
LiveБарчаси