Биржада суюлтирилган газ ва ёғ арзонлашди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 – 30 январь кунлари Ўзбекистонда пахта ёғи, суюлтирилган газ ва полиетилен нархи пасайди. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта биржа савдоларида 1 трлн 598 млрд 9 сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,1 фоизга камдир.

Шунингдек, очиқ биржа савдолари орқали жами 1 трлн 457 млрд 8 сўмлик товар ресурслари сотилган. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйган, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 1 398 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 62 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 280,0 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 849,4 минг сўмдан 14 848,6 минг сўмгача, яъни 6,3 фоизга пасайганини таъкидлаш лозим.

Суюлтирилган газ

Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 6 292,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 5 982,0 тоннаси, яъни 95,1 фоиз қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 173 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 2 млн 890,4 минг сўмдан 2 млн 649,9 минг сўмгача, яъни 8,3 фоизга пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида суюлтирилган газ бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 2 млн 606,6 минг сўмни ташкил этди.

Полиетилен

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 4 623,0 тонна полиетилен қўйилган ва улардан 3 913,0 тонна, яъни 84,6 фоиз ҳажми сотилди. Полиетиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 978,2 минг тоннани ташкил қилган.

Кўриб чиқилаётган даврда полиетиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 18 632,6 минг сўмдан 16 269,2 минг сўмгача, яъни 12,7 фоизга пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 96 харидор иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

134

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг