Биржада бензин 15 фоизга арзонлашди

Жамият 9737
image

Биржа савдоларида АИ-80 маркали автомобиль бензини нархи тушишни давом этмоқда. Кеча, 22 ноябрь куни АИ-80 маркали автомобиль бензинининг ўртача сотилиш нархлари 1 тоннаси 10 млн 129 минг сўмдан 8 млн 570 минг сўмгача пасайиб, 15 фоизга арзонлашди. Бу хақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, кўрилаётган чоралар натижасида кичик 1 тн лотлар ҳажми жорий йилнинг  22 ноябридан 50 фоизгача оширилди. Кеча биржа савдоларига жами 4317 тн АИ-80 маркали бензин қўйилган бўлса шундан 3879 тн ёки 90 фоизи  сотилган.

Таъкидланишича, кичик 1 тн лотлар савдосида Бухоро НҚИЗ томонидан маҳаллий хомашёдан ишлаб чиқарилган бензиннинг ўртача сотиш нархи 7 млн 55 минг сўмгача пасайди ёки 16 ноябрга нисбатан 28 фоизга арзонлашди, “Саноат энергетика гуруҳи” MЧЖ ҚК маҳсулоти бўйича пасайиш 15 фоизни ташкил этди.

Биржа савдолари орқали бензин сотиб олувчи кунлик харидорлар сони 7 баробарга ошди (32 тадан 239 тага).

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 533
Рейтинг: 3
Теглар
t
×