Биржа нималигини билмайдиган ҳокимлар ҳам бор – Мирзиёев
Жамият
−
17 Май 2022
4982Ўзбекистонда биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 17 май куни бўлиб ўтган видеоселектр йиғилишида маълум қилди.
“Ҳудудларнинг биржа савдоларидаги иштирокини кенгайтириш бўйича ҳокимларнинг иш режаси билан танишиб чиқдим. Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масалани ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор”, деди давлат раҳбари
Шу боис ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимига:
• ўз ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиш;
• аниқ турдаги ва миқдордаги маҳсулотларни биржага олиб чиқиш бўйича ойма-ой режаларини тасдиқлаш топширилди.
Президентга кўра, соҳа учун ҳар йили камида мингта мутахассис тайёрлаб, уларнинг бандлигини таъминлаши зарур. Бунда камида 100 та ногиронлиги бор ёшларни бепул ўқитиб, соҳада ишга қабул қилиш керак.
LiveБарчаси