Биржа: бензин, пахта ёғи ва шакар арзонлашди

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 – 26 декабрь кунлари очиқ биржа савдолари орқали жами 1 840,0 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган. Бензин, шакар ва пахта ёғи нархларида пасайиш қайд этилган. Бу ҳақда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
   
Қайд этилишича, ўтган ҳафтада биржада АИ-80 русумли автомобиль бензинининг нархи сезиларли пасайган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 4,4 минг тоннани, сотувнинг умумий ҳажми 21 940,0 тоннани ташкил этган.

Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензинининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 151,3 минг сўмдан 7 762,3 минг сўмгача, яъни 4,8 фоизга пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида АИ-80 русумли автомобиль бензини бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 914,2 минг сўмни ташкил этган.

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларида 2 601,0 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 61 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 745,9 минг сўмдан 15 616,9 минг сўмгача, яъни 0,8 фоизга пасайганини таъкидлаш лозим.

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 982,0 тонна шакар қўйилди ва улардан 9 635,0 тоннаси, яъни 80,4 фоизи сотилди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 864,9 минг сўмдан 7 759,9 минг сўмгача, яъни 1,3 фоизга пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг ТС-2 – категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 7 789,0 минг сўмни ташкил этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made