Бирорта ёлланма ишчи шартномасиз пахта даласига чиқмайди – Вазир ўринбосари

Жамият

image

Бу йил пахта мавсумида ишловчи барча ёлланма ишчилар меҳнат шартномасисиз пахта даласига олиб чиқилмайди. Бу йил "ҳашарчи" атамасидан буткул воз кечилади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пахта терими жуда ҳам оғир жисмоний меҳнат бўлгани учун унинг ташкилий ва молиявий томонларини Ҳукумат миқёсида ҳар томонлама ёндашиб янгича иш ташкил этилади. Эндиликда, пахта теримида қатнашувчи ёлланма ишчи меҳнат шартномасисиз пахта даласига чиқмайди. 

“Эндиликда пахта даласига чиққан ишчиларга “ҳашарчи” деган ибора ишлатилмайди. Пахтада ҳашар масаласига чек қўйилади. Пахта жараёнида албатта кўнгили ҳолда меҳнат шартномаси билан амалга оширилади”, деди Баҳодир Умрзоқов.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг