Биронта ҳам оилани ушбу кутилмаган фалокат қаршисида ёлғиз қолдирмаймиз – Президент

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Тадбир аввалида 27 апрель кечаси Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида юз берган табиий офат ва унинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларига ҳамда коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида юртимизда амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди, кенг жамоатчиликка мурожаат қилди.

"Хабарингиз бор, мен кеча Бухоро вилоятида бўлиб, юзага келган вазият билан яқиндан танишдим. Бу масала бўйича тузилган Республика комиссияси ва жойлардаги масъул мутасаддилар билан биргаликда ушбу ҳудудларда амалга ошириладиган барча ишларни батафсил муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирларни белгилаб олдик.

Мазкур вилоятларда бир қатор ижтимоий соҳа объектлари, табиий газ ва электр тармоқларига, турар-жой бинолари ва маданий мерос иншоотларига, шунингдек, қишлоқ хўжалиги майдонларига жиддий талофот етган.

Шуни таъкидлаб айтмоқчиманки, давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан табиий офатдан зарар кўрган ташкилот ва хўжаликларга, фуқароларга ёрдам ва кўмак бериш бўйича барча чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилади.

Такрор айтаман, биронта ҳам юртдошимизни, биронта ҳам оилани ушбу кутилмаган фалокат қаршисида ёлғиз қолдирмаймиз".

Маълумот ўрнида, 27 апрель кечқурун Ўзбекистоннинг Туркманистон ҳудуди билан туташ жануби-ғарбий туманларида кучли шамол кузатилди.

Ўзбекистон метеорологик станциялари маълумотларига кўра, бу туманларда шамолнинг тезлиги секундига 22-25 метргача етди, Қоракўл туманида (Бухоро вилоятининг жануби) шамолнинг шиддати секундига 30 метр, Навоий туманида 35 метрни ташкил қилди. Оқибатда турли талофотлар кузатилди. Бир киши ҳалок бўлди


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Бухоро

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг