Биринчи ўқни Россия отди. Тоқаев Путинникида меҳмонда

Олам

image

Бугун, 3 апрель куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Москвага расмий ташриф билан келган Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни қабул қилди. 

Икки томонлама музокаралар давомида расмий Москва расмий Нур-Султонга атом электростанцияси қуришни таклиф этган.

“Биз ўзаро ҳамкорликнинг янги шаклига ўтишни таклиф қилмоқдамиз. Биринчи навбатда Қозоғистонда Россия технологиялари асосида АЭС қуриш мумкин”,  деб айтиб ўтди Россия раҳбари.

Шунингдек, Путин икки мамлакатнинг нефть-газ соҳасида фаол ҳамкорлигини алоҳида қайд этиб ўтди.

Музокаралар давомида икки давлат раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди. Ҳар икки томон ушбу ҳужжат стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасидаги муҳим қадам эканлигини қайд этиб ўтди.

Маълумот учун, Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Тоқаев илк расмий хорижий ташриф билан Россияда бўлиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Қосим-Жомарт Тоқаев Россия-Қозоғистон

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг