Биринчи термоядро бомбасини ихтиро қилган олим ўз жонига қасд қилди
Олам
−
22 Июнь 2023
12818Биринчи Собиқ Иттифоқ термоядро бомбаси ихтирочиларидан бири Григорий Клинишов Москвада ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Регнум” агентлиги маълум қилди.
Агентликка кўра, 92 ёшда бўлган муҳандиснинг жасади 17 июнь куни Замоскворече туманида жойлашган хонадонида қариндошлари томонидан топилган. У ўз жонига қасд қилишдан олдин яқинларига хат қолдирган. Лекин у қолдирган хатда айнан нималарни ёзгани тўғрисида маълумотлар очиқланмаган.
Григорий Эмельянович Клинишов 1930 йил 30 октябрда туғилган. У физика-математика фанлари номзоди бўлиб, 1962 йилда Ленин мукофоти лауреати бўлган. Марҳум олим Бутуниттифоқ экспериментал физика илмий-тадқиқот институтида термоядро қуролларини яратиш билан шуғулланган. Шунингдек, Клинишов биринчи Cовет икки босқичли термоядровий бомбаси РДС-37ни яратишда иштирок этган олимлардан бири эди.
Маълумот учун, мазкур бомба синовлари 1955 йил 22 ноябрда Семипалатинск полигонида бўлиб ўтади. Шу куни дунёда биринчи марта қуввати 1 мегатондан ортиқ бўлган водород бомбаси ташлаш йўли билан синовдан ўтказилди. Ушбу синовлар 200 километрдан ортиқ радиусда бир қатор фожиали воқеаларга олиб келади. 59 та аҳоли пунктида бинолар вайрон бўлиб, ўнлаб одамлар жароҳатланган. Портлаш марказидан 240 км узоқликдаги радиусда уйларнинг ойналари синганлиги ва радиация даражасининг ошиши қайд этилган. Григорий Эмельянович, шунингдек, кейинги авлод бомбалари учун бир неча турдаги термоядро зарядларини ишлаб чиққан.
LiveБарчаси