Биринчи Президентнинг ўғли Москвада тўсатдан вафот этди

Олам 105044
image

Кеча, 5 февраль куни Москвада кутилмаганда Қирғизистон биринчи Президенти Асқар Акаевнинг ўғли Айдар вафот этди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, 44 ёшли Айдар Акаевнинг юраги қўққисдан тўхтаб қолган. Шифокорлар уни қутқаришга улгурмаган.

Маълумот учун, 2005 йилда инқилоб натижасида ҳокимиятдан ағдарилган Акаевнинг тўрт фарзанди бор: Бермет, Айдар, Саадат ва Илим.

Акаевлар оиласи Москвага кетгач, Айдар бизнес билан шуғулланган. Айдар таниқли кинематографияга алоқадор Чокубаевлар оиласи вакили Сайкал билан турмуш қурган. Уларнинг икки нафар фарзанди бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5479
Рейтинг: 3
t
×