Туркманистонда Биринчи Президентни хотирлашга жиддий чекловлар ўрнатилди

Жамият

279202de-a1a6-4561-972f-6c010229e619

Туркманистонда биринчи Президент Сапармурат Ниёзовнинг вафоти кунида хотира маросимлари ўтказилишига қатъий чекловлар жорий қилинди. Бундай қарор жорий йилнинг 19 декабрь куни Ашхободда юқори мартабали амалдорлар иштирок этган йиғилишда қабул қилинган.

 “Хроника Туркменистана” ўз манбаларига таяниб хабар беришича, йиғилишда Президент аппарати, Бош вазир ўринбосарлари, Мажлис (Парламент) раиси ва бошқа бир қатор расмийлар иштирок этган.

Унда 21 декабрь — Сапармурат Ниёзовнинг вафоти кунида фақат Ахшободдаги ёдгорликка гуллар қўйиш маросимини ўтказишга қарор қилинган.

Йиғилишдан сўнг Миллий хавфсизлик вазирлиги ҳудудий бошқармалари ҳокимликлар ва Халқ маслаҳати аъзолари, Парламент депутатлари ҳамда йирик корхона раҳбарларини маҳаллий даражада хотирлаш маросимлари ўтказилмаслиги тўғрисида хабардор қилган.

Илгари Сапармурат Ниёзовнинг вафоти кунида хотирлаш маросимларини мамлакатнинг исталган ҳудудида корхона раҳбарлари, шу жумладан нодавлат ташкилотлари ташкил қилиши мумкин эди.

21 декабрь куни Ашхободда Ниёзовни хотирлаш маросими ўтказилган. Давлат ахборот агентлиги берган маълумотга кўра, маросимда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этмаган.

Маълумот учун, Сапармурат Ниёзов 1991-2006 йилларда Туркманистон Президенти бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Сапармурат Ниёзов

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг