Биринчи хоним Зироат Мирзиёева номидан сохта аккаунтлар очилди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними – “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева номидан сохта аккаунтлар очилиб, уларда хайрия ва мукофот пуллари тарқатилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан “Замин” халқаро жамоат фонди Матбуот хизмати изоҳ берди. 

Қайд этилишича, мазкур хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. 

“Юртдошларимизни бу каби “фейк” маълумотларга ишонмасликка чақирамиз. 

“Замин” фонди лойиҳалари ҳақида унинг веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин”, дейилади хабарда.


Tags

Rate Count

316

Rating

3

Rate this article

Share with your friends