Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари берилган шахсларга бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлашга маблағлар ажратиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 

Низомга кўра, бир йўла тўланадиган пул мукофотининг миқдори тақдирлаш тўғрисидаги Президент Фармони, қарори ёки Олий Мажлис палаталарининг қарори қонуний кучга кирган пайтдан амалда бўлган БҲМдан келиб чиқиб ҳисобланади.

“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахслар ойлик иш ҳақи ёки пенсияга қўшимча равишда ҳар ойда БҲМ миқдорида устама ҳақ оладилар.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш АТ “Халқ банки”нинг барча филиаллари томонидан амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

мукофот

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг