Бир йилда қанча одам ОИТСга чалингани айтилди

Олам

image
Ҳар йили 1,4 млн одам антисанитария сабаб вафот этади – ЖССТ north_east

Ҳар йили 1,4 млн одам антисанитария сабаб вафот этади – ЖССТ

ЖССТ маълумотига кўра, 2024 йилда касалликлар сони камайганига қарамай, тахминан 1,3 миллион киши ОИТСга чалинган. Бу ҳақда 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан эълон қилинган ҳисоботда қайд этилган.

Ҳисоботда айтилишича, дунё бўйича 40,8 миллионга яқин киши ОИВ билан яшайди. ЖССТ ОИТСнинг олдини олиш воситаларига сармояни ошириш ва мамлакатларни тасдиқланган янги воситаларга тезкор киришни таъминлашга чақирган.

Шу билан бирга, йилига икки марта қўлланилиши мумкин бўлган “ленакапавир” дори воситаси 2025 йилда муҳим ютуқ бўлиши таъкидланган. У доимий даволаниш тартибини бажаришда қийналадиган ёки тиббий хизматдан фойдаланишда камчиликка учрайдиганлар учун самарали восита сифатида қайд этилган.

Ҳисоботга кўра, профилактикага қарамай, 2024 йилда 1,3 миллион киши ОИТСга чалинган. 

“2024 йилда дунё бўйича 40,8 миллион киши ОИВ билан яшайди, 630 минг киши эса ОИТС билан боғлиқ сабаблардан вафот этган”, дейилади хабарда.

ЖССТ эпидемияни тугатиш учун инсон ҳуқуқларига асосланган, интеграциялашган тиббий хизмат зарурлигини таъкидлаган. Ташкилот раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус молиялаштиришнинг камайиши ва профилактиканинг сустлашуви каби муаммолар мавжудлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг