Бир вақтда туғилган етти эгизак вафот этди
Олам
−
19 Февраль 2019
11367Ироқнинг Диёла вилоятида бир вақтда туғилган етти чақалоқнинг барчаси вафот этди. Бу ҳақда “al-Sumaria” телеканали хабар берди.
Чақалоқлар бир неча кун аввал туғилган. Диёла соғлиқни сақлаш департаменти 25 ёшли аёл табиий йўл билан етти гўдак – бир ўғил ва олти қиз дунёга келтирганини маълум қилган. Туғруқдан кейин она ва болаларнинг аҳволи яхши экани айтилган.
Ал-Баттул шифохонаси директори Али Шариф етти чақалоқнинг туғилишини Ироқ учун “мисли кўрилмаган” воқеа деб атаган. Бироқ кейинроқ болаларнинг бари ҳалок бўлган.
“Бир неча кун аввал ал-Баттул шифохонасида туғилган етти гўдакнинг барчаси ҳалок бўлди”, деган телеканалга тиббиёт муассасасига яқин манба.
Телеканал гўдакларнинг ўлими юзасидан батафсил маълумот бермаган.
LiveБарчаси