“Бир ойлик” ҳарбий хизмат учун тўлов арзонлашиши мумкин

Жамият

image

Бугун, 27 август куни Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонун муҳокамасида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун тўланадиган маблағ миқдори юқори эканлигига ҳам эътибор қаратилди. 

Мажлисда сенаторлар сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўташ учун тўланадиган маблағлар миқдорининг юқори экани, бу эса аҳоли орасида турли эътирозларга сабаб бўлаётганини танқид қилди. 

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева сенаторларнинг фикрларини қўллаб-қувватлаган ҳолда сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ўташ учун тўлов миқдорини ёки арзонлаштириш ёки муқобил вариантини топиш юзасидан Мудофаа вазирлиги масъулларига икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритиши юзасидан топшириқ берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

471

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг