Бир оилада ис газидан заҳарланган 3 нафар бола вафот этди
3-саҳифа
−
13 Январь 2021
6525Республика бўйича ис газидан заҳарланиш ҳолатлари тобора кўпайиб бормоқда. Афсуски, уларнинг оқибати ўлимга олиб келаётган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Хусусан, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида ис газидан заҳарланган 3 нафар бола вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Унга кўра, кеча, 12 январь куни соат 10:00 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган Д.Ж., унинг турмуш ўртоғи С.О. ва вояга етмаган, саккиз, тўрт ва икки ёшли 3 нафар фарзанди яшаш уйи хонасида ис газидан заҳарланиш аломатлари билан яқин қариндошлари томонидан топилган.
Вояга етмаган уч нафар бола ҳодиса жойида вафот этган. Улар икки ўғил ва бир қиз эди.
Суд тиббиёт экспертизасининг бирламчи маълумотида, вояга етмаган С.П., М.П. ва Ш.П. ларнинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида юзага келгани кўрсатилган.
Ота-оналар Д.Ж. ва С.О. ларга ис газидан заҳарланиш ташхиси билан зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси