Бир неча вилоятга янги судьялар тайинланди

Жамият

image

Кеча, 21 февраль куни судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир неча вилоятларга турли йўналишларда судьялар тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши хабар берди.

Йиғилишда кенгаш аъзолари томонидан ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига, шунингдек, муқобиллик асосида бир неча нафар судьяни ваколат муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар муҳокама этилган.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Дилфуза Рўзимуродовна Жўраева – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Акмал Аҳмаджанович Кенжабаев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Поп тумани судининг судьяси лавозимига;

Давлат Давронович Раҳимов– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Санжар Абдувалиевич Сарибоев– судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё тумани судининг судьяси лавозимига;

Нодирбек Раҳмон ўғли Сангиров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Жаҳонгир Нарзиқулович Турдимуродов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига;

Алибек Давронович Қодиров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозими;

Дилдора Норбой қизи Бобоева – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

Шунингдек, 6 нафар судьянинг лавозимида ўзгариш амалга оширилган.

Шерали Ҳошимович Комилов – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди. Шу муносабат билан у Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Нуриддинжон Ёқубович Тожибоев – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди. Шу муносабат билан у Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Муҳайё Юсупжановна Дедамирзаева – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди. Шу муносабат билан у Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Фурқатали Ўктамалиевич Аҳмедов – судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди. Шу муносабат билан Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Рустам Дилшодович Султонов – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди. Шу муносабат билан у Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Нигорахон Ибрагимовна Мирзакаримова – судьялик ваколати муддати даврига Андижон вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди. Шу муносабат билан у Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг