Бир кунда икки автоҳалокат, икки қурбон…
Жамият
−
04 Август 2020
10261Кеча, 3 август куни Наманган вилоятининг 2 та туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида 2 киши вафот этди.
Таъкидланишича, шу куни соат 17:50 ларда Тўрақўрғон тумани “Янгиҳаёт” МФЙ ички йўлида ҳайдовчи Tracker русумли автомашинада ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли пиёдани уриб юборган. Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Айнан шу куни соат 21:30 ларда Поп тумани Тепақўрғон маҳалласи ҳудудида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Nexia русумли автомашинаси билан тўқнашган. Натижада Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Соҳа вакиллари томонидан ҳудудларда тарғибот ва рейд тадбирлари мунтазам олиб борилишига қарамай афсуски деярли ҳар куни турли даражадаги ЙТҲлар содир бўлмоқда, дейилади хабарда.
LiveБарчаси