“Ўзбекистонда бир кун”. Дубай валиаҳди Навоийдаги сафари видеосини эълон қилди

Жамият

image

Бугун, 5 ноябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум Ўзбекистонга қилган ташрифи акс этган видеони ўзининг Instagram саҳифасига жойлади ва уни “бир кун Ўзбекистонда” деб изоҳлади

Эслатиб ўтамиз, Дубай амирлигининг тахт вориси жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистонга келганди. Ўшанда БАА шаҳзодаси лочин билан ов қилиш мақсадида Навоий шаҳрида бўлганини тахмин қилиш қийин эмас. Бу Ҳамдан ибн Муҳаммад учун анъана бўлиб, у ҳар йили Ўзбекистонга ов қилиш мақсадида келади.

Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум - Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У фаол ҳаёт тарзи билан машҳур. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт, от спорти ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади.

Маълумот учун, Навоий шаҳридан 50 км узоқликда тувалоқларни сақлаш ва кўпайтириш маркази бор. Марказ Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум ташаббуси билан 2008 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

650

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг