Бир қатор ОТМларда зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади
Жамият
−
01 Март 2021
2847Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиқарори қабул қилинди.
Унга кўра, субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини, авиа чипталар ва меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби тасдиқланди.
Махсус комиссия томонидан қуйидагиларга қўшимча чегирмалар тақдим этилади:
- авиақатновларга чипталар 40 фоизгача;
- туроператорлар орқали харид қилинган темирйўл чипталарига 15 фоиз;
- меҳмонхона хизматларига 10 фоиз.
Маҳаллий яшовчининг ҳар бир яшаган куни учун жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг миқдори БҲМнинг 0,4 фоизини ташкил этади.
Туристик ташкилотларнинг ишчилари, гидлар (гид-таржимон), экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар малакавий имтиҳонини ўтказиш 2022 йил 1 мартдан амалга оширилади.
Авиаташувларга субсидия ажратиш Транспорт вазирлиги ҳамда туроператор ва турагентларга авиа ва темир йўл чипталари ҳамда жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари харажатларининг бир қисмини қайтариш Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Қарорга кўра, Бухоро вилояти “Етти пир” зиёратгоҳлари йўналишида таъмирталаб 36 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш учун 90,5 млрд сўм ажратилади.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар бўйича мутахассис етиштирувчи олий таълим муассасаларининг 3-4 курс талабалари учун зиёрат туризми бўйича ўқув дастури жорий этилади.
Шунингдек, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида “Маданий, табиий ва аралаш меросни бошқариш” ҳамда Бухоро, Самарқанд, Фарғона ва Урганч дарлат университетларида “археология” мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
LiveБарчаси