Бир доза вакцина олиб, кейингилари олинмаса, ножўя таъсир кузатиладими?
Жамият
−
06 Май 2021
5162Коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилиб, қолган дозаларни олмаганларда ножўя таъсир кузатилмайди. QALAMPIR.UZ мухбирининг шу ҳақдаги саволига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди.
“Aгарда вакцинани бир марта олиб, кейинги босқичда ўзи ҳоҳлаб, ихтиёрий ҳолда олмаса ҳам ҳеч қандай нохуш ҳолат бўлмайди. Фақатгина касалликка қарши организмдаги антитаначалар ёки иммун жавоб реакцияси етарли даражада шаклланмайди. Белгиланган йўриқномада икки маротаба ёзилган бўлса, иккинчи маротаба олганда касал бўлиш эҳтимоли 90 фоизга ҳимояланган бўлса, бир маротаба ўйлайманки шунинг ярми яъни 50 фоиз касал бўлиши, 50 фоиз бўлмаслиги мумкин”, дейди у.
Қурбоновнинг таъкидлашича, бир марта вакцина олган фуқарони иккинчи маротаба вакцина олиши учун махсус SMS хабар юборилади.
“Бир марта вакцина олган фуқарони иккинчи маротаба вакцина олиши учун махсус SMS хабар юборилади. Бундан ташқари патронаж ҳамшираси ёки бўлмаса оилавий шифокор томонидан ҳар бир ҳудудда вакцинация жараёни рўйхатга олинган электрон база яратилган. Бу орқали ҳам қайтадан вакцинацияга чақиришлар, яъни сизни (вакцина олганингизга 21 кун бўлди, бугун йигирма иккинчи кун ёки йигирма тўққизинчи кун, бугун ўттизинчи кун бормадингиз, шунинг учун вакцинация жараёнига қайтадан боришингиз ва кейинги босқични олишингиз тўғрисида) огоҳлантиради”, дейди Ботир Қурбонов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда қўлланилган вакциналар 1 миллион дозадан ошди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь