Бир ҳафтада 15 мингга яқин веб-сайт блокланди

Технология

image

5 дан 11 декабргача бўлган ҳафта давомида Россияда 14,8 минг сайт блокланди. Бу ҳақда бугун, 12 декабрь куни “Коммерсантъ” нашри блокланган интернет-ресурслар реестридаги маълумотлар қайдини юритувчи “Роскомсвобода” инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига таяниб хабар берди. 

Шу билан бирга, 2,1 минг сайтга кириш (14 фоиз) номи ошкор этилмаган ташкилот қарори билан тўхтатилган.

"Эҳтимол, бу Бош прокуратурадир, чунки айнан у “тўсатдан” юкламалардан ғойиб бўлган”, дейди “Роскомсвобода” матбуот котиби Наталья Малишева. 

Ўтган ҳафтада блокировканинг 60 фоизи суд қарорлари билан, яна 12 фоизи Федерал Солиқ хизмати талабига биноан амалга оширилган. 

Олдинги рекордлар – 2021 йил апрель ва 2018 йил апрель ойлари

Мухолифатдаги сиёсатчи Алексей Навалнийнинг таъқиб қилинишига қарши норозилик намойишлари чоғида бир ҳафта ичида 18,1 минг ресурсга кириш ёпилган 2021 йил апрелидан бери Россияда бундай оммавий блокировкалар бўлмаган. Бундай қарорларнинг яна бир чўққиси 2018 йилнинг апрель ойида кузатилган: Telegram мессенжерини блокировка қилишга уринишлар фонида 13,4 минг саҳифа блокланган. 

“Роскомсвобода” маълумотларига кўра, ҳозиргача, 2022 йил давомида Россия ҳукумати ҳафтасига 1,5 мингдан 7 минггача сайтни блоклаган, ўртача 4,9 мингта.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made