Биологлар рад этган ҳодиса юз берди
Олам
−
04 Сентябрь 2019
7923Темза дарёси қирғоқларида яна тюленлар кўпая бошлади, дея хабар бермоқда Daily Mail.
2018 йилда Темза дарёси қирғоқларида 183 та тюлень боласи дунёга келган. Бу биологларни жуда ҳайратда қолдирди, чунки етмиш йил давомида дарё қирғоқлари “биологик ўлик”, деб топилган.
Маълумотларга қараганда, оддий ва узунтумшуқ тюленлар сони ўсиб бормоқда. Аммо мутахассислар бундай кўпайиш табиий йўл биланми ёки миграция туфайли эканини ҳозирча аниқлагани йўқ.
Ҳозир олимлар умидли кайфиятда ва буни: “Тюлень болаларининг бунчалик кўплиги дарёнинг уларга етарлича озиқа етказиб бераётгани ва фаол кўпайиш учун шароит қулай бўлганидан”, дейишмоқда.
LiveБарчаси