Сифатсиз нон ва қимматлаган тухумга адоқсиз навбат

Олам 6110
image

Туркманистоннинг Тошҳовуз шаҳридаги нонвойхонада тайёрланган нонни истеъмол қилишнинг иложи бўлмай қолди, дея ёзмоқда Turkmennews. Нонлар нафақат таъмсиз, балки соғлиқ учун ҳам хавфли бўлиб қолди.

Вилоят ун тегирмонлари бу йилги ҳосилдан донни ун ишлаб чиқаришни бошлаганидан кейин Тошҳовуз дўконларининг жавонларида паст сифатли пиширилган нонлар пайдо бўлди. 

Шунингдек, шаҳарда тухумнинг нархи ошган. Товуқларини боқаётган кўплаб фермерлар бу бизнесни бошлаганларидан афсусда. Бозорда аралаш озуқа ва дон ҳар куни қимматлашмоқда. Икки пакет дон тахминан 11 доллар туради. Бир ҳафта олдин ҳайвонлар учун озуқани 50 долларга сотиб олиш мумкин эди, бугунги кунда улар 60 доллардан ошди. 

Маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, куз ва қишда нон ва тухум билан боғлиқ вазият ёмонлашади.
Туркманистонда 2017 йилдан бери маълум озиқ-овқат маҳсулотларининг турлари: ун, пахта ёғи, товуқ оёқлари, тухум ва шакарни давлат чакана савдо дўконларида даврий танқислик кузатилмоқда. 

Шу билан бирга, ушбу маҳсулотларнинг барчаси бозорларда етарли, аммо давлат дўконларига қараганда юқори нархларда.

Тахминан 40 йил давомида давлат корхонасида ишлаган одамнинг пенсияси 700 манат ( 39 доллар) ни ташкил этади. Учинчи гуруҳ ногиронлари учун нафақа 352 манат (20 AҚШ доллари). Иккинчи тоифали ўқитувчиларнинг иш ҳақи  синфларни бошқариши билан 1 минг 800 манат (100 AҚШ доллари)ни ташкил этади.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 149
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×