Билл Гейтс коронавирусни енгишнинг ягона йўлини маълум қилди 

Олам 31928
image

Коронавирусни енгишнинг ягона йўли бу жуда самарали вакцина ишлаб чиқариш.

Бу ҳақда Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс маълум қилди

"Одатий ҳаёт тарзига қайтишнинг ягона йўли бу ҳамма учун тўғри келадиган вакцина ишлаб чиқаришдир. Бу касалликни глобал миқёсда тугатишга имкон беради", дея таъкидлаган Билл Гейтс. 

Гейтс вакцинанинг биринчи бир нечта вариантини кейинги йилдан қўллашга рухсат берилишини кутаётганини айтган.

Аввалроқ, Буюк Британия Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси ҳамда Британиянинг Welcome Trust хайрия ташкилоти билан ҳамкорликда янги пандемияларнинг олдини олиш бўйича халқаро ҳаракатлар режасини ишлаб чиққани маълум бўлганди.

АҚШда жойлашган “Novavax“ биотехнологик фирмаси эса Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан коронавирус вакцинаси учун 388 миллион доллар олганди.

Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери дунёда 37 миллиондан кўп коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Қарийб 28 миллион кишининг саломатлиги тикланган. 1 миллиондан ортиқ одам вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1236
Рейтинг: 2.9
t
×