Билимли қиз бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир – Саида Мирзиёева
Local
−
23 June 3192 1 minute
Билимли қиз нафақат ўз ҳаётини, балки оиласини, атрофидаги муҳитни ва бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида ёзди.
Саида Мирзиёеванинг ёзишича, бугунги кунда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 1,5 миллиондан зиёд талаба таҳсил олмоқда ва уларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этади. Бу мамлакат Президенти ташаббуси билан таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси.
“Қиз фарзандининг илм олишига ишонган минглаб оилалар... Ўзи қизиққан касбни танлаётган минглаб қизлар... Улар ўқимоқда, изланмоқда, бу қизларнинг ўзига бўлган ишончи ҳамда шижоати кун сайин ортиб бормоқда. Билимли қиз нафақат ўз ҳаётини, балки оиласини, атрофидаги муҳитни ва бутун мамлакат келажагини ўзгартиришга қодир”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.
Шунингдек, Саида Мирзиёева таълим инсонга ҳаёт йўлини мустақил танлашда куч ва эркинлик бахш этишини қайд этиб, қизларга орзулари сари дадил қадам ташлашлари учун имкон беришга чақирган.
Live
All