Безос ортда қолдирилди. Дунёнинг иккинчи энг бой одами ўзгарди

Олам 27342
image

Ҳиндистонлик мультимиллиардер Гаутам Адани дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида Жефф Безосдан ўзиб кетиб, иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, Адани йилни миллиардерлар индекси бўйича 14-ўриндан бошлаган, бироқ унинг бойлиги 146,9 миллиард долларга ўсган. Ҳозирда “Tesla” ва “Space X” асосчиси Илон Маскдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 260 миллиард долларга тенг.

Агентлик маълумотларига кўра, Аданининг “Adani Enterprises Ltd.” компаниясининг акциялари бу ҳафта рекорд даражага кўтарилган ва унинг баъзи компанияларининг акциялари 2020 йилдан буён 1000 фоизга ошган.

Шу билан бирга, Жефф Безоснинг бойлиги АҚШ технология захиралари тушиши туфайли 145,8 миллиард долларгача қисқарган.

Маълумот ўрнида, 1980-йилларда Гаутам Адани Мумбайдаги олмос саноатида ўзини синаб кўриш учун иккинчи курсда университетни ташлаб кетган. 1988 йилда Адани ҳозирда “Adani Enterprises Ltd.” номи билан танилган компаниясига асос солган.

Йиллар давомида у мамлакатнинг аэропортлари, кўмир қазиб олиш ва портларини кенгайтирди. Компаниянинг бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида “Tesla” ва “Space X” раҳбари Илон Маск “Forbes” йиллик миллиардерлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаб, сайёрамизнинг энг бой одамига айланган.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1090
Рейтинг: 3
t
×