Беваларни жангариларга эрга бериш билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл қидирилмоқда
3-саҳифа
−
23 Август
13540Террористик ташкилот жангариларига бева аёлларни турмушга бериш билан шуғулланиб келаётган наманганлик аёл қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Сатторова Розия (лақаби Фотима) 1982 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган. У турмуш ўртоғи таъсирида “Жиҳодчилар” диний экстремистик ташкилоти ғояларини қўллай бошлаган ва оила аъзоларига ҳижрат, жиҳод қилиш кераклигини айтиб, даъватлар қилиб келган.
Қидирувдаги шахснинг ўзи ҳам турмуш ўртоғи ва бир нафар фарзанди билан Туркия орқали Сурияга борган ҳамда “Тавҳид ва жиҳод” халқаро террористик ташкилоти сафига қўшилган. У жамоат таркибидаги бева аёлларга масъул этиб тайинланган. Ҳозирда ташкилот жангариларига бева аёлларни турмушга бериш ҳамда жамоат раҳбарларининг топшириқларини аёлларга етказиш билан шуғулланиб келмоқда.
У Жиноят кодексининг 1552-моддаси (Террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш, чиқиш ёки ҳаракатланиш) 2-қисми, 2442-моддаси( Диний экстремистик, сепаратистик, фундаментал ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, тергов органидан яшириниб келгани учун 2020 йилдан буён қидирувда.
“Ушбу шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлсангиз +998942775776, +998972177100 рақамларига хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореяга ўқишга бориб, у ерда террористик ташкилот етакчиларининг таъсирига тушиб қолгани аниқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь