Бернарду Силва “Барселона”га ўтиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди
Спорт
−
10 Июнь 2022
3241“Манчестер Сити” ва Португалия терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Бернарду Силва “Барселона”га ўтиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Бу ҳақида “Championat” нашри хабар берди.
“Афсуски, жавоб бера олмайман, чунки ҳозир терма жамоада ўйнаяпман ва бор эътиборимни имкон қадар ўйинга қаратганман. Келинг, мавсум тугагач, нима бўлишини кўрамиз”, дейди Силва.
27 ёшли Силва инглиз клубига 2017 йилда “Монако”дан 50 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Футболчининг инглиз клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Transfermarkt” портали футболчини 75 миллион еврога баҳолаган.
Азиза Низомиддинова
LiveБарчаси