Бермуд учбурчагида юз йил олдин йўқолган кема топилди
Олам
−
29 Январь 2020
12056Денгиз археологлари жамоаси Бермуд учбурчагида юз йил олдин изсиз ғойиб бўлган кемани топишди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.
Тижорат кемаси бўлмиш SS Cotopaxi 1925 йилнинг 29 ноябрь куни Жанубий Каролина штатининг Чарльстон портидан Кубага қараб йўлга тушган эди. Орадан бир мунча вақт ўтиб, у бутун экипаж аъзолари билан ғойиб бўлди.
“SS Cotopaxi суғурта агентининг ёзувларини ўрганиш давомида илгари маълум бўлмаган фактлар очилди. Кема портдан чиққанидан сўнг, орадан икки кун ўтиб, 1 декабрда фалокат сигналини юборган”, деб маълум қилади The Science Channel.
Олимлар бу маълумот ортидан бундан 35 йил илгари Флорида штатининг Сент-Огастин шаҳри қирғоқларидан топилган кема SS Cotopaxi бўлиши мумкин деган хулосага келишади.
“Мавжуд барча далилларни муҳокама қилиш ва кўриб чиқишдан сўнг, биз SS Cotopaxi кемасини топдик, деган қарорга келдик”, дейилади расмий маълумотда.
LiveБарчаси